Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусдаги чемпионатда Мудофаа вазирлиги жамоаси иккинчи ўринни эгаллади
12 июль куни Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳарбий хизматчилари ўртасида кўпкураш (командирлик стартлари) ва ҳарбий – амалий кўпкураш бўйича ўтказилган чемпионатлар ўз якунига етди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси ҳам иштирок этиб, юқори натижаларга эришди. Мусобақа якунларига Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Умумжамоа Командирлик стартларида Беларусь жамоаси 1728 очко йиққан бўлса, ўзбекистонлик ҳарбийлар 1694 очко йиғишга муваффақ бўлди. Учинчи ўрин қирғизистонликларга насиб этди. Ҳарбий амалий кўпкурашда Беларусьда – 21221 очко, Ўзбекистонда – 20957 очко, 20009 очко билан эса россияликлар кучли учликни якунлаб берди.
Шахсий ҳисобда «Командирлик стартлари» номинацияларида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар қуйидаги натижаларни кўрсатишди: «Бригада командири» – 2 ўрин подполковник Д. Хаитов (426 очко), «Батальон командири» – 1 ўрин майор Ш. Ишмуратов (454 очко), «Гуруҳ командири» – 3 ўрин Капитан Б. Мадаминов (404 очко), «Взвод командири» – 2 ўрин капитан А. Усманов (410 очко).
13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси юртимизга қайтиб келади.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025