Ўзбекистон | 10:50 / 14.07.2019
65646
2 дақиқада ўқилади

Умиджон Салимов янги ишга ўтди

Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Умиджон Салимов «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz’га холдинг матбуот хизмати хабар берди.

У бу лавозимда 2018 йилдан буён ишлаб келаётган Олимжон Худайназарович Сапаров ўрнида иш бошлаган.

Умиджон Салимов 2011-2013 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари бўлган, 2013-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2017 йил апрелида «Ўзавтосаноат» АЖга қайтган ва бошқарув раисининг техника сиёсати ва маҳаллийлаштириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаган, ўша йилнинг августида «Ўзавтосаноат» АЖ раисига айланган, аммо 2018 йилнинг июнида лавозимдан олиниб, кўп вақт ўтмасдан «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари сифатида компанияга қайтганди

У 2019 йил январида Иқтисодиёт вазирлиги ўрнида қайта ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Бундан аввалроқ Нодир Собирович Отажонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси - «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид