Қирғизистон мудофаа кенгашининг собиқ котиби қидирувга берилди

Қирғизистон ИИВ жиноий “авторитет” Азиз Батукаевнинг қамоқдан ноқонуний озод этилиши бўйича жиноий иш доирасида мамлакат мудофаа кенгашининг собиқ котиби Бусурманқул Табалдиевни қидирувга берди.
Норин вилоятидаги колонияда узоқ муддатли жазони ўтаётган Батукаев 2013 йилда саломатлиги туфайли жазонинг қолган етти йил муддатини ўтамасдан озодликка чиқарилган ва Чеченистонга кетганди.
Ўша вақтда тузилган парламент комиссияси Батукаевнинг озод этилишига собиқ омбудсмен Турсунбек Акун, ҳукумат аъзолари ва жазони ижро этиш муассасаси ходимлари алоқадор эканлигини аниқлаган, аммо жиноий иш қўзғатилмаганди.
2019 йил апрелда тергов иши қайтадан бошланди. Ушбу иш бўйича қатор амалдорлар ҳибсга олинди. Бундан ташқари, мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳам Батукаевнинг озод этилишига алоқадорликда гумонланмоқда.
Мавзуга оид

16:31
Ўзбекистонлик аёл Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

18:24 / 03.04.2025
Чегара муаммолари ҳал бўлдими? Марказий Осиёнинг бугунги манзараси – экспертлар нигоҳида

20:07 / 02.04.2025
АҚШ Хўжанд декларацияси ва чегараларнинг туташ нуқтаси бўйича шартномани олқишлади

16:17 / 31.03.2025