Виктор Маҳмудов ва Пўлат Бобожонов Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига борди
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташрифи амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИВВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги таркибидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейини капитал таъмирлаш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар билан танишилди. Бинонинг умумий қиёфасини яратишда маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олиш ҳамда миллийлик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Саф майдонига Соҳибқирон Амир Темур бюстини ўрнатиш, замонавий ахборот-ресурс маркази ва кутубхона ташкил қилиш,зарурий адабиётлар билан бойитиш,ўқувчилар томонидан мунтазам равишда бадиий ва илмий-оммабоп адабиётларни ўқиш тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, ўқувчиларда мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва бошқа санъат турларига қизиқишни ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, меҳмонлар Шимолий-ғарбий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда бўлиб, ихтисослаштирилган ўқув курсларининг бориши билан яқиндан танишиб, ходимлар билан суҳбатлашдилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда янги ташкил этилган вазиятлар маркази ҳам ташриф иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Мазкур марказдан туриб Нукус шаҳрининг майдон ва хиёбонлари, истироҳат боғлари, кўнгилочар масканлари, бозор ва бекатларга ўрнатилган 255 та видеокузатув камералари орқали кузатиш имкони яратилган. Шундан 10 та интеллектуал видеокузатув камералари орқали қидирувдаги жиноятчиларни таниб олиш мумкин бўлса, 40 та камера орқали автоуловларнинг давлат рақам белгиларини текшириш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганларини аниқлаш мумкин.
Бундан ташқари, 10 та жойга ўрнатилган махсус алоқа воситалари орқали фуқаролар турли мурожаатлар бўйича тезкор навбатчи билан бевосита боғланиши йўлга қўйилган.
Ташриф иштирокчилари Миллий гвардия махсус батальонининг янги шаҳарчаси, Мудофаа ишлари бошқармасига қарашли мутахассисларни тайёрлаш маркази, Бердақ номидаги кино-концерт зали, Нукус шаҳрида бунёд этилаётган Президент мактаби ҳамда Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация маркази ҳисобланган “Имкон” мактабгача таълим давлат муассасасига ҳам ташриф буюриб, ушбу масканлардаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар.
Хоразм вилоятига амалга оширилган ташриф ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари билан танишувдан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ва ички ишлар вазирига Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг қўшма қарори асосида жорий йилнинг 1 июнь кунидан эътиборан ташкил этилган ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларининг бориши юзасидан ахборот берилди.
Ходимлар билан ўтказилган суҳбат жараёнида, ўқув курсларида ходимларнинг чет эл фуқаролари билан дастлабки мулоқотга киришиши учун инглиз тили мутахассисларини жалб этган ҳолда қўшимча машғулотлар ўтказиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этиш жараёнида айрим вақтларда суд органлари билан боғлиқ бўлган муаммолар юзага келаётганлиги сабабли, судяларини таклиф қилган ҳолда ўзаро фикр алмашишларни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирди.
Вазир ходимлар томонидан билдирилган барча таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мақсадга мувофиқ деб топилганларини келгусида амалиётга жорий этиш юзасидан масъул ходимларга кўрсатмалар берди.
Ташриф давомида Миллий гвардия махсус батальонининг янги шаҳарчаси, Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси мутахассисларни тайёрлаш марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Мавзуга оид
18:27 / 12.11.2024
Ўзбекистон мудофаа вазири Москвага борди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024