Спорт | 08:36 / 16.07.2019
6250
1 дақиқада ўқилади

Де Йонг «Барселона»да ҳам «Аякс»даги рақамида ўйнайдиган бўлди

Фото: FC Barcelona

«Барселона»нинг янги яримҳимоячиси Френки де Йонг 21-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Каталония клубида бу рақам Карлес Аленьяга тегишли эди, яримҳимоячи уни 19-рақамга алмаштирган.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг «Аякс»да ҳам 21-рақамда ўйнарди. Унинг Амстердам клубидан трансфери камида 75 млн еврога тушди, 11 млн евро бонуслар тариқасида тўланиши мумкин.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид