Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда қалбаки Ferrari ишлаб чиқарилувчи фабрика аниқланди
Бразилиянинг Итажаи шаҳрида қалбаки Ferrari ва Lamborghini автомобилларини ишлаб чиқарувчи фабрика аниқланди. Тинтув вақтида полиция у ерда 8 та тайёр автомобилни топган. Бу ҳақда ND+ хабар берди.
Автомобилдан ташқари бутловчи қисмлар аниқланган. Қалбаки спорткарлар бутун мамлакат бўйлаб оригинали нархининг 8 фоизидан сотилган.
Автомобил ижтимоий тармоқлар орқали буюртирилган. Корхона эгаси бўлган ота ва ўғил ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан қўйиб юборилган. Фабрика полиция томонидан ёпиб қўйилган.
Барча автомобиллар мусодара қилинган. Уларнинг нархи 180 минг доллардан бошланган.
Таъкидланишича, “уддабурон” ота-ўғилга катта жарима солиниши мумкин.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025