Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги тиббиёт муассасасида ўзбекистонлик аёл вафот этди
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, соғлиги ҳолатининг кескин ёмонлашгани сабабли Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Göztepe Eğitim ve Araştırma Hastenesi тиббиёт муассасасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 2019 йил 13 июль куни вафот этди.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда, дейилади ТИВ хабарида.
Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакатнинг Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025