Трамп маслаҳатчиси Болтон АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни қутлашини айтди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон 17 июлда Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди ва АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни қутлашини айтди.
“Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ажойиб учрашув бўлди. Биз умумий манфаатларнинг кенг доирасини ва шерикчилигимизни ривожлантиришнинг энг яхши йўлларини муҳокама қилдик. Биз Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг бутун Марказий Осиёга ижобий таъсирини қутлаймиз ва АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янада чуқурлашувига умид қиламиз”, деб ёзган Болтон твиттерда.
Excellent meeting today with Uzbekistan’s FM Kamilov. We discussed a wide range of common interests and how to best advance our partnership. We applaud Uzbek reforms and their positive impact on all of Central Asia and look forward to deepening US-Uzbek cooperation. pic.twitter.com/vGDo33Nylj
— John Bolton (@AmbJohnBolton) July 17, 2019
АҚШ вакили, шунингдек, Комилов билан бирга тушган суратини илова қилган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024