Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойдан 24 та электровоз сотиб олади
Ўзбекистонга Хитойнинг CNTIC-CRRC DLOCO консорциуми делегацияси ташриф буюрди. «Ўзбекистон темир йўллар» акциядорлик жамиятининг Марказий аппаратида республика темир йўл маъмурияти бошқарувининг юк ва йўловчи ташиш учун локомотив ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компаниялар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар, хусусан, темир йўл соҳасидаги самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда, электровозларнинг 24 тасига (шу жумладан, 16 та юк ва 8 та йўловчи ҳамда юк ташишларга мўлжалланган) шартнома имзоланиши икки давлат алоқалари кенгайишининг тасдиғи бўлди.
Янги локомотивлар «Темир йўл самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 586-сонли қароридан келиб чиқадиган «Локомотив паркини янгилаш» инвестиция лойиҳасида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида сотиб олинади. Ушбу лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2019-2020 йиллари.
Янги локомотивлар йўловчи ва юкларни ташишга мўлжалланган бўлиб, шу жумладан оғир юкларни тоғ шароитида ташиш имкониятига эга. Уларда қўлланилаётган замонавий технологиялар электр энергиясини тежаш билан бирга ёнилғи истеъмолни ҳам камайтиради. Экологик хавфсизлик бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган мазкур локомотивлар асенхрон тортиш электр двигателлари билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025