Жаҳон | 13:16 / 22.07.2019
10551
1 дақиқада ўқилади
МАГАТЭ бош директори вафот этди
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Юкия Амано 73 ёшида оламдан ўтди.
У агентликка 2009 йил декабридан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
Агентлик Аманонинг вафоти туфайли ўз байроғини тушириб, мотам эълон қилган.
Ҳозирча ўлим сабаби маълум қилинмади.
Атом энергияси бўйича халқаро агентликка 1957 йилда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ва ядро қуролини тарқатмасликни назорат қилиш бўйича халқаро ҳамкорлик мақсадида асос солинган. Агентлик бош офиси Вена шаҳрида жойлашган.