Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 17 июль куни Кенфилд шаҳрида (Огайо штати) йўл-транспорт ҳодисаси натижасида мамлакат фуқароси А.Н. вафот этди.
Вафот этган шахс яқинларига марҳум жасадини ватанга жўнатишда ёрдам бериш учун маҳаллий ҳокимият органлари томонидан берилган ҳужжатлар асосида Бош консулхона тегишли ҳужжатларни расмийлаштирди ва бошқа керакли жараёнларни амалга оширди, дейилади ТИВ хабарида.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва АҚШнинг 35 штати (Аляска, Аризона, Калифорния, Коннектикут, Гавайи, Айдахо, Иллинойс, Индиана, Айова, Канзас, Мэн, Массачусеттс, Мичиган, Миннесота, Миссури, Монтана, Небраска, Невада, Нью Гэмпшир, Нью Жерси, Нью Мехико, Нью Йорк, Шимолий Дакота, Огайо, Орегон, Пенсильвания, Пуэрто Рико, Род Айланд, Жанубий Дакота, Юта, Вермонт, Виргин ороллари, Вашингтон, Висконсин, Вайоминг), шунингдек, Мексика, Марказий ва Жанубий Америка давлатлари ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда +1-212-754-7403 телефон рақамлари орқали мамлакатнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025