Жаҳон | 22:38 / 24.07.2019
10449
1 дақиқада ўқилади

Boeing янги самолёти билан муаммоларга тўқнаш келди

Фото: Nicolas Economou / Globallookpress.com

АҚШнинг Boeing компанияси ўзининг янги Boeing 777X самолёти илк парвозини двигателидаги муаммолар сабабли 2020 йил бошига кўчирди. Бу ҳақдаги хабар компания сайтида эълон қилинган.  

Янги модел двигателида синов вақтида носозликлар аниқлангани июнь ойидаёқ маълум бўлган.

Янги кенг фюзеляжли самолёт март ойида тақдим қилинган. Дастлаб лайнер ўзининг илк парвозини 2019 йил кузида амалга ошириши, буюртмачиларга эса 2020 йилдан етказила бошланиши режалаштирилган эди. Бу самолёт икки двигателли дунёдаги энг катта йўловчи самолёти бўлиши кутилмоқда 

Аввалроқ компания Эфиопияда ва Индонезияда Boeing 737 MAX самолётлари билан юз берган йирик авиаҳалокатлардан кейин муаммоларга дуч келганди.

Мавзуга оид