Иқтисодиёт | 19:00 / 24.07.2019
19730
1 дақиқада ўқилади
Бойсун туманида янги газ кони очилди
24 июль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" (М25) конида янги газ кони очилди.
Ушбу объект М25 конида бурғулаш ишлари натижасида аниқланди. Газнинг ўртача кунлик оқими 300 минг кубометрни ташкил этади. Олинган табиий газнинг саноат оқими бу ернинг газга тўйинганлигидан далолат беради.
Бурғулаш ва қудуқларни қуриш ишлари Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқда лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга «ERIELL» компанияси иштирокида «SURHAN GAS CHEMICAL OPERATING COMPANY» компанияси томонидан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилди.
Мавзуга оид
16:00 / 23.11.2024
“Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар” – Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди
19:44 / 19.11.2024
Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
18:34 / 18.10.2024
М25 конини ёпиш учун портлатиш режалаштирилмаган — ҳокимлик
17:43 / 06.10.2024