Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: жангарилар Нигерияда камида 30 кишини ўлдирди
Boko Haram жангарилари деб гумон қилинаётган жиноятчилар Нигериянинг шимоли-шарқида камида 30 кишини отиб ўлдирган. Воқеа Борно штатидаги дафн маросимида содир бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хавфсизлик мулозими ахбороти ва гувоҳлар кўрсатмасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Борно Boko Haram ва Ғарбий Африкадаги Ислом давлати террорчилик ташкилотлари фаол бўлган штат ҳисобланади. Умуман, бу ердаги зиддият ўн йиллардан буён давом этмоқда ва бу вақт ичида минглаб кишилар ўлдирилган, миллионлаб инсонлар минтақани тарк этишга мажбур бўлган.
Воқеага гувоҳ бўлган фуқаронинг айтишича, жангарилар қишлоқдаги дафн маросимида тўпланганларга қарата ўт очишдан аввал тўпланиб турганларини кўрган.
Хавфсизлик мулозимига кўра, жангарилар мотоцикллар ва минивэнларда келиб, қишлоққа ҳужум қилган ва 30дан ортиқ фуқарони ўлдирган. Улар, шунингдек, бошқа бир қишлоққа ҳам ҳужум қилган.
Нигерия армияси мазкур хабарни изоҳламаган.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025