Жаҳон | 22:18 / 29.07.2019
12451
1 дақиқада ўқилади

Порошенко давлат томонидан ажратилган қўриқчилардан воз кечди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко давлат томонидан ажратилган қўриқчилардан воз кечди ва оиласи билан Туркияга жўнаб кетди, деб хабар берди "Украинская правда" нашри.

Нашрнинг хабарига кўра, Порошенко давлат қўриқчиларидан воз кечиши тўғрисида ариза ёзган. Аммо қанча вақтга воз кечиши айтилмаган. Украина қонунчилигига мувофиқ, собиқ президентларга бир умрга давлат томонидан қўриқчилар ажратилади.

Хабарда айтилишича, Порошенко аввалроқ дам олиш учун хорижга кетмоқчи эканлигини маълум қилган.

2019 йил баҳорида Украинада президент сайловлари бўлиб ўтди. 20 май куни сайловда ғалаба қозонган Владимир Зеленскийнинг инаугурация маросими ўтказилди.

Мавзуга оид