Спорт | 09:52 / 30.07.2019
8260
1 дақиқада ўқилади

Бэйл «Реал»дан аразлади

Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Гарет Бэйл «Реал» таркибида тўп тепишдан бош тортди. Футболчи Audi Cup турнирида иштирок этмайди.

The Telegraph хабарига кўра, 30 ёшли футболчи «Цзянсу Сунин» клубига ўтолмай қолганидан дарғазаб бўлган.

Аввалроқ хитойликлар Бэйлга 22 миллион евро маош, «Реал»га эса трансфер учун 30 миллион евро таклиф қилишган эди. Аммо бу Мадрид клуби раҳбариятини қониқтирмади.

Бэйл Зиданнинг янги мавсум режаларига киритилмаган. Энди у ўзига бошқа клуб излашга ҳаракат қилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид