Қозоғистонда амалдорларга икки йил давомида импорт машиналар сотиб олиш тақиқланди
Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин давлат органларига хизматда фойдаланиш учун импорт автомобиллар сотиб олишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда "КазАвтоПром" матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қарор кучга кирган ва икки йил давомида амал қилади. Ҳужжат билан фақатгина Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ва мажбурий СТ-КZ сертификатига эга маҳсулотларни сотиб олиш ва ижарага олиш белгилаб қўйилди.
"КазАвтоПром"нинг билдиришича, Қозоғистонда ўтган йили қабул қилинган чоралар аксарият давлат органлари ва компанияларнинг харид сиёсатини қайта кўриб чиқишига олиб келган. Натижада 2019 йилнинг олти ойи давомида сотиб олинган хизмат машиналарининг атиги 1 фоизи хорижда ишлаб чиқарилган машиналар бўлган.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024