Ўзбекистон | 10:40 / 31.07.2019
44296
1 дақиқада ўқилади

Риштон тумани ҳокими ўзгарди

Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинган ва ташкилий масала кўрилган.

2018 йил февраль ойидан буён туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Таваккалжон Раҳимов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Суфҳонжон Солиев Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бундан олдинроқ, Риштонда ҳашар ташкиллаштирилиб, ҳокимлик барча туманлардан минглаб ишчи-хизматчиларни жалб қилгани, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  мажбурий меҳнатни тўхтатишни талаб этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид