Ўзбекистон | 08:48 / 02.08.2019
5315
2 дақиқада ўқилади

Ўрмон фонди ерларида заъфарон плантациялари ташкил этилади

Фото: AFP

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўрмон фонди ерларида заъфарон плантацияларини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликларига ўрмон фонди ерларида заъфарон плантацияларини ташкил этиш мақсадида заъфарон туганак пиёзларини “Brand Investment Group” МЧЖнинг умумий таъсисчиси ҳисобланган “AGRIONE-BEKABAD”МЧЖ билан истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда харид қилишга рухсат берилиши мумкин.

“Агробанк” акциядорлик тижорат банкига заъфарон туганак пиёзини харид қилиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликларига имтиёзли кредит маблағларини ажратиш тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари билан “Brand Investment Group” МЧЖнинг умумий таъсисчиси ҳисобланган “AGRIONE-BEKABAD”МЧЖ ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда заъфарон туганак пиёзларини харид қилинишини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси харид қилинган заъфарон туганак пиёзларидан самарали фойдаланган ҳолда заъфарон плантациялари ташкил этилишини, агротехника талабларига мувофиқ парваришланишини ҳамда заъфарон хом ашёси етиштирилишини таъминлайди.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д.Ваҳобов зиммасига юкланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид