Ўзбекистон | 23:06 / 03.08.2019
14811
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz журналистларни ишга таклиф этади!

Фото: Fotolia

Kun.uz сайти тажрибали, ўз ишини яхши кўрадиган ва масъулиятли журналистларни ишга таклиф этади. 

1. Сайтнинг минтақавий мухбирлик лавозимига.

Қўйиладиган талаблар:

- Андижон вилоятида истиқомат қиладиган;

- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (қўшимча хорижий тилларни билиш рағбатлантирилади);

- ёш: 25дан 40гача;

- иш тажрибаси: шу соҳада камида 3 йил;

- ишни профессионал этикага мувофиқ олиб бориш, тадбир ва анжуманларда иштирок этиб, хабарлар тайёрлаш, аҳоли мурожаати бўйича суриштирув ўтказиш, махсус репортажлар тайёрлаш;

2. Мультимедиа материалларни тайёрловчи журналист лавозимига.

Қўйиладиган талаблар:

- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қиладиган;

- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (қўшимча хорижий тилларни билиш рағбатлантирилади);

- ёш: 20дан 30гача;

- иш тажрибаси: шу соҳада камида 1 йил;

- ишни профессионал этикага мувофиқ олиб бориш, тадбир ва анжуманларда иштирок этиб, мультимедиа хабарлар тайёрлаш, интервьюларни ташкил этиш ва тайёрлаш; 

- ижодкорлик ва танқидий фикрлаш, human story тайёрлаш;

- Adobe Premiere ва Adobe After Effects дастурларида иш кўникмасига эга бўлиш;

Kun.uz сайти сизга;

- энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;
- шаҳар марказидаги офис; 
- расмий меҳнат шартномаси;
- ойлик иш ҳақи: 3 млн сўм ва ундан юқори.
- ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият ва бошқа қулайликларни таклиф этади. 

Номзодлардан [email protected] электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотларни (Ф.И.Ш., яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар – нашр этилган мақолалардан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар) юбориш сўралади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид