Ўзбекистон | 15:46 / 05.08.2019
32169
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири ўринбосари: «Жаслиқ»да маҳкумларга нисбатан қийноқ қўлланилмаган»

Фото: РИА Новости

Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 2 август куни “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда мазмун-моҳияти таҳлили юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ва узоқ йиллар давомида қийноқлар, миш-мишлар билан ном чиқарган мазкур жазони ижро этиш колонияси ("Жаслиқ" қўрғонида жойлашган)га бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Баҳромбек Одилов иштирок этяпти.

Тадбирда Баҳромбек Одилов “Жаслиқ” ҳудудида қийноққа солиш ҳолатлари кузатилганини рад этди. “Жаслиқ” ҳудудида маҳкумларни қийноққа солиш ҳолатлари қўлланилмаган ва қўлланилмаяпти”, деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, колония 1999 йилда ташкил топиб, бу ерда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар сақланиб келмоқда.

Бундан олдин, Пўлат Бобожонов “Жаслиқ”даги маҳкумлар сонини очиқлаганди.

Мавзуга оид