Ўзбекистон | 19:11 / 08.08.2019
4235
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ICBA ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Меморандум Тошкентда бўлиб ўтаётган “Орол денгизи ҳавзасидаги қишлоқ хўжалиги ва экология муаммоларини инвестиция ва инновациялар учун имкониятларга айлантириш” мавзусидаги кўп тармоқли халқаро форум дастури доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва ICBA директори Исмахане Елоуфаи томонидан имзоланди.

Мазкур меморандум Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ICBAнинг қуйидаги йўналишлардаги ҳамкорлигини назарда тутади:

─ қишлоқ хўжалигида навлар хилма-хиллигини таъминлаш, ўрмон хўжалиги, чорвачилик ва сув хўжалиги ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, замонавий селекция методларини ишлаб чиқиш, “фермердан фермерга” дастури доирасида уруғларни ишлаб чиқариш ва тарқатишни йўлга қўйиш;
─ сув ва тупроқнинг шўрланиши ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилиш, тупроқ ва сувнинг сифатини ошириш ва шўрланганлик даражасини бошқариш мақсадида уларнинг таркибидаги фойдали моддаларни тадқиқ қилиш;
─ иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини камайтириш ва бу ўзгаришларга мослашувчанлик бўйича тадқиқотлар олиб бориш, экологик барқарорликни таъминлаш;
─ қишлоқ ҳудудларида озиқ-овқат ва истеъмол хавфсизлигини таъминлаш;
─ қишлоқ хўжалиги соҳасида янгича методларни қўллашни кенгайтиришга ёрдам берувчи молиявий манбаларни жалб қилиш;
─ билим ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, турли конференциялар ва семинар-тренинглар ташкил этиш орқали миллий қишлоқ хўжалиги тизимидаги тадқиқотларнинг салоҳиятини ошириш.

Мавзуга оид