Эрон Каспий денгизида газ ўтказиш қувури қурилишига қарши чиқди

Фото: РИА Новости
Эрон Каспий денгизида газ ўтказиш қувури қурилишига қарши, чунки бу минтақа ҳудуди экологиясига жиддий зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда Эроннинг National Gas Company компанияси вакили Беҳруз Намдари маълум қилди.
"Каспий денгизининг шарқидан ғарбига қуриладиган газ қувури қурилиши минтақа экологиясига катта зарар етказиши мумкин. Эрон унинг қурилишига қарши чиқади", - деди Намдари Каспий иқтисодий форумидаги чиқишида.
У Эрон жаҳон бозорига газ етказиб бериш учун қўшниларига ўз инфраструктураси – газ ўтказиш қувурлари ва терминалларидан фойдаланишни таклиф қилишини эслатиб ўтди.
12 август куни Туркманистонда биринчи Каспий иқтисодий форуми бошланди.
Форумда Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Озарбойжон, Эрон, Болгария ва бошқа давлатлардан келган делегациялар қатнашмоқда.
2018 йил 12 августда Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида бўлиб ўтган бешинчи Каспий саммитида минтақа давлатлари раҳбарлари Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни ва 2019 йилда Туркманистонда биринчи Каспий иқтисодий форумини ўтказиш бўйича якуний ҳужжатни имзолашганди.
Мавзуга оид

11:35 / 05.05.2025
Эрон янги баллистик ракетани синовдан ўтказганини маълум қилди

04:48 / 05.05.2025
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди

21:04 / 02.05.2025
Қорабоғ ҳақида кутилмаган баёнот. Эрон ўз ўқидан чиқиб кетдими?

10:07 / 02.05.2025