Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяга виза олиб беришини айтиб, 1500 долларни ўзлаштирган шахс ушланди
2017 йил сентябрь ойида номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 41 ёшли А.Т.га Корея давлатига ишлаш учун виза олиб беришни ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у фуқаронинг ишончига кирган, сўнгра ундан 1 500 АҚШ долларини уйида олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай воқеа жойидан яширинганлиги кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юнусобод тумани 12-даҳада яшовчи 42 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025