Иқтисодиёт | 17:16 / 15.08.2019
4237
6 дақиқада ўқилади

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади

Вазирлар Маҳкамаси “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарор билан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Бухоро вилояти Когон шаҳри ва Когон туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкаларини ажратиш ҳисобига “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ҳужжатда белгиланишича, Ахборот       технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси билан биргаликда Когон шаҳри ва Когон тумани ҳудудини, шунингдек, “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминлайди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасининг Когон шаҳри ва Когон тумани ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик- коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурининг параметрларини шакллантиришда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасининг тасдиқланган бош режаси асосида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси маъмурий биносини қуриш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда зарур марказлаштирилган инвестициялар ажратилишини назарда тутади.

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича:

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК” ДУК - буюртмачи этиб;

танлов асосида аниқланган лойиҳа ташкилоти — бош лойиҳа ташкилоти

этиб;

Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар - молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.

Бухоро вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши Инвестициялар ва ташқи савдо, Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда:

икки ой муддатда Бухоро вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ўзлаштириш учуи таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлайди;

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек, “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқади;

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чораларни кўради.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

қарорга 1-илованинг II бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“II. “Ғиждувон” ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:

1. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Ғиждувон шаҳри,

2. Когон тумани “Беклар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Когон шаҳридаги аҳоли пункти, Когон туманидаги Зиработ тўлиқ ширкати ерлари, “Эдгар Реал Плюс” фермер хўжалигига қарашли ерлар;

шарқий томондан — Когон шаҳри темир йўллари билан Бухоро-Қарши темир йўл тармоғи;

жанубий томондан - Когон туманидаги “Юсуф ота” фермер хўжалигига қарашли, 39004-сон ҳарбий қисм ва “Қосимбобо” фермер хўжалигига қарашли ерлар;

ғарбий томондан - Когон туманидаги захира ерлари ва ва коллектор (захкаш).

3. Когон шаҳри ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Когон шаҳридаги аҳоли пунктлари;

шарқий томондан - Когон шаҳридаги ички йўл орқали аҳоли пункти;

жанубий томондан - Когон тумани захирасидаги ерлар;

ғарбий томондан - Когон шаҳридаги аҳоли пунктлари.

Жами: 267,5 гектар”.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид