Жамият | 12:37 / 17.08.2019
7927
1 дақиқада ўқилади

Уйида гиёҳвандлик моддалари сақлаётган ва парваришлаётган шахс қўлга олинди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Қорадори-2019” кенг қамровли тезкор тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Унинг давомида, 2019 йил 12 август куни “Анорзор” МФЙ Мезон кўчасида яшовчи 42 ёшли З.М. уйи томорқасида 10 кв.м. ер майдонида 12 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, унинг уйи кўздан кечирилганда молхонасидан 1 кг. 850 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, З.М. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид