Ўзбекистон | 13:50 / 19.08.2019
9144
1 дақиқада ўқилади

ЮНEСКО бош директори Ўзбекистондаги Умумжаҳон мероси объектларини бориб кўради

Фото: L'Internaute

ЮНEСКО бош директори Одри Азуле 26 август куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Моддий ва номоддий маданий меросни сақлаш бўйича халқаро конференцияда иштирок этади.

ЮНEСКО раҳбари мамлакатга биринчи ташрифи давомида президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади ва «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини очиб беради, дея хабар қилмоқда БМТ янгиликлари сайти.

Бугунги кунда Умумжаҳон мероси рўйхатига 157 мамлакатда 962 объект киритилган. Улардан Ўзбекистонда жойлашганлари:

Ичан-Қала, Хива 
Бухоронинг тарихий маркази
Шаҳрисабзнинг тарихий маркази
Самарқанд - маданиятлар чорраҳаси
Ғарбий Тян-Шан

Одри Азуле ташриф давомида бир қатор ана шундай объектларга боради. Шунингдек, президент Мирзиёев билан учрашиб, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бой маданий меросни тиклаш бўйича мамлакат имкониятларини муҳокама қилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид