Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ: Сохта ходим жиноят устида қўлга олинди
2019 йилнинг 17 июль куни Чилонзор туманида жойлашган олий таълим муассасаларининг бирининг талабаси ҳисобланган 25 ёшли Б.О. 29 ёшли С.А.га ўзини “жиноят қидирув ходими” деб таништирган.
ИИББ хабарига кўра, шундан сўнг, у фуқарони ўғирланган буюмларни сотиб олганликда айблаб, содир этган жинояти учун кўз юмишини ва жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 100 АҚШ долларини сўраган. Б.О. Чилонзор тумани Муқимий кўчасида талаб қилинган пулни олиш вақтида қўлга олинди.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025