Ўзбекистон | 21:17 / 22.08.2019
13599
3 дақиқада ўқилади

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳаси эълон қилинди 

Фото: Norma.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар берди Norma.

Лойиҳа муаллифларининг фикрича, янги таҳрирдаги Божхона кодекси божхона тизими барқарорлигини таъминлайди, тадбиркорларга ўрта муддатдаги бизнеслари ривожини асосли прогноз қилишга имкон беради.

Фактура қиймати беш минг АҚШ долларигача бўлган товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги декларация хизмат қилиши мумкин. 

Божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликка оид нормалар киритилди.

Айрим муддатлар қисқартирилди:

- Товарларни чиқариб юбориш божхона декларацияси рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб, бир иш куни мобайнида якунланиши лозим (ҳозирда 3 иш куни);

божхона омбори божхона процедурасининг амал қилиш муддатига риоя этилиши чет эл товарлари учун кўпи билан бир йил (ҳозирда уч йил).

Ўз навбатида, қуйидаги муддатлар узайтирилди:

- товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор, агар у ўзгартирилган, қайтариб олинган ёки бекор қилинган бўлмаса, у қабул қилинган кундан эътиборан уч йил мобайнида амал қилади (ҳозир бир йил).

- республика ҳудудига олиб кирилган транспортнинг бўлиш муддати 90 кундан 180 кунга узайтирилди.

Қатор божхона процедуралари қисқартирилди, уларни соддалаштириш кўзда тутилган:

- товарларни импорт қилишда декларант томонидан божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби бекор қилинмоқда;

- иккита пост ўртасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан қисқа декларация сифатидаги юкни етказиб бериш назорат китобчаси ўрнига транзит декларациясини тўлдириш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳада божхона тўловларини тўлаш усуллари батафсил кўрсатилган, уларни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг келиб чиқиши ва бекор қилиниши ҳолатлари ҳамда бунга масъул шахслар ифодаланган.  

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар халқаро норма ва амалиётдан келиб чиқиб кўриб чиқилган, айрим тоифадаги шахслар, хусусан дипломатлар учун эса улар Вена конвенциясига мувофиқ тартибга солинган.

Божхона назорати формалари такомиллаштирилмоқда, амалдаги кодексда улар 12та, лойиҳада эса улар билан биргаликда божхона назорати ўтказилишини таъминлайдиган чоралар кўзда тутилмоқда (жами 17та форма ва чора).

Қонунчиликдаги бобларга янгиликлар киритилган. Улар қуйидагиларга тегишли: 

- ваколатли иқтисодий операторлар фаолияти;

- божхона органлари қарорлари, жумладан талаблари ва ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартиби;

- хавфни бошқариш тизими;

- божхона органлари томонидан фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва АКТ.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Мавзуга оид