Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 1 млрд сўмлик товарларни яширинча олиб ўтиш режаси амалга ошмади
Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, юк автомашинасидаги юклар ва ҳужжатларда кўрсатилган товарларнинг ўзаро номутаносиблиги аниқланди.
Шундан сўнг, мазкур юк автомашинасидаги товарлар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда ҳужжатларда кўрсатилгандан ортиқча қарийб 25 минг дона велосипед эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этувчи мазкур ноқонуний товарлар айни дамда вақтинча сақловга олинди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ўз фаолиятини қонуний йўлга қўйган тадбиркорларга давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Аммо, фақатгина ўз манфаатини ўйлаб, ватан ва халқ манфаатларини унутиб қўйиб, мамлакатимизга олиб келаётган товар-моддий бойликлари учун давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларини тўлашдан қочишга уринаётган қонунбузарлар ҳам учраб турибди.
Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида божхона органлари томонидан давлат бюджетига 8,4 трлн.дан ортиқ божхона тўловлари ундирилган. Юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш мақсадида эса ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 33,2 трлн. сўмдан ортиқ имтиёзлар қўлланилган.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025