Жамият | 00:28 / 23.08.2019
20314
2 дақиқада ўқилади

Олий суд 10 нафар аёлни муддатидан олдин жазодан озод қилди

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтказилган очиқ суд мажлисида жазони ўташ муассасасида жазо ўтаётган 11 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилди.

Очиқ суд мажлисида Хотин-қизлар қўмитаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Унда ҳар бир аёлнинг назорат тартибида берган аризаси қонун доирасида батафсил кўриб чиқилди.

Суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, жазони ўтиш жараёнида ўзини ижобий жиҳатларини намоён этиб, муассаса раҳбариятининг ташаккурномасини олгани, ёши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, 10 нафар аёл жазодан муддатидан олдин озод қилиниб оиласи бағрига қайтарилди. Бир нафар маҳкума аёлнинг жазо муддати қисқартирилди.

Маълумотларга кўра, Олий суд ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида  2018 йил 20 июлда имзоланган меморандум доирасида, 2019 йилнинг ўтган олти ойида жазони ўташ муассасаларида жазо ўтаётган 227 нафар аёлнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди, 51 нафар аёл жазони ўташдан шартли озод қилинди, 131 нафар аёлга Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди. 

Албатта, озодлик – одамзот боласи талпиниб яшайдиган улуғ неъмат. Унинг қадри ҳамма замонларда ҳам баланд бўлган. Бу ҳолат айниқса, очиқ суд мажлисида янада яққолроқ намоён бўлди. Ҳар бир маҳкума аёл ўзининг жазодан муддатидан илгари озод бўлгани ҳақидаги хушхабарни кўзда ёш билан қарши олди.

Мавзуга оид