Қирғизистон Бош прокуратураси Асқар Ақаев бўйича баёнот берди
Агар Асқар Ақаев Қирғизистонга қайтиб келса, у сўроқ қилинади. Бу ҳақда ушбу мамлакат Бош прокуратураси хабар берди, деб ёзмоқда Knews.
Маҳкама давлатдан қочиб чиқиб кетган президент ва унинг оиласига қарши қўзғатилган жиноий ишлар ҳақида эслатган.
Президентнинг рафиқаси Майрам Ақаева раҳбарлик қилувчи «Мээрим» хайрия жамғармаси фаолияти текширувдан ўтказилгач, 30дан ортиқ жиноий ишлар очилди, улар бўйича давлатга 64 миллион сом зарар етказилгани айтилди. Ўнлаб иморатлар ва бошқа мол-мулклар давлатга қайтарилди.
Асқар Ақаевнинг собиқ куёви Одил Тўйғонбоев мол-мулки мусодара қилинган ҳолда сиртдан 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Суд айбланувчидан «Манас» халқаро аэропорти» ОАЖ фойдасига 677,291 миллион сом (тахминан 10 миллион доллар) ундириш ҳақида қарор чиқарган.
Собиқ президентнинг ўғли Айдар Ақаевга қарши тўртта жиноий иш очилди, улар бўйича етказилган зарар миқдори 3 миллион долларни ташкил этади. Яна 11та жиноий ишда унинг айбдорлиги бўйича тўғридан-тўғри ва билвосита далиллар мавжуд.
Маълум воқеалардан кейин Асқар Ақаев ва унинг оиласи Қирғизистонни тарк этгани сабабли, улар содир этган жиноятлар доирасида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланиб, Айдар Ақаев, Одил Тўйғонбоев ва бошқа қариндошлари халқаро қидирувга берилди.
Ақаевнинг жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш учун, агар у Қирғизистонга келса, тегишли тергов идоралари томонидан сўроқ қилинади, шундан сўнг унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024