Спорт | 23:20 / 24.08.2019
10843
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Ливерпуль» «Арсенал»ни енгди. Салоҳ иккита гол урди

Англия Премьер-Лигасида 3-турнинг марказий баҳси якунланди. Ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилган «Ливерпуль» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим якунида Жоел Матип жамоадоши Трент Александ-Арнолднинг бурчакдан узатган тўпини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда устунлигини мустаҳкамлаган «Ливерпуль» яна иккита гол урди. Муҳаммад Салоҳ битта пенальтидан, битта ўйиндан чиройли гол урди. Лукас Торрейранинг ягона голи «Арсенал»ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

АПЛ. 3-тур
Ливерпуль – Арсенал 3:1

Голлар: Матип (41), 2:0 Салоҳ (49, пенальти, 58) – Торрейра (85).
Ливерпуль: Адриан, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Вейналдум (Милнер, 69), Фабиньо, Хендерсон, Мане (Окслейд-Чемберлен, 77), Фирмино (Лаллана, 86), Салоҳ.
Арсенал: Лено, Монреаль, Давид Луиз, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Гендузи (Мхитарян, 86), Джака, Себальос (Торрейра, 61), Уиллок (Ляказетт, 81), Пепе, Обамеянг.

Мавзуга оид