Украинанинг собиқ президенти тўппончасиз ухлай олмаслигини айтди
Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук каравоти ёнидаги тумбочка устига тўппончасини қўйибгина уйқуга кетишини айтди. У бу ҳақда NewsOne телеканали эфирида сўзлаб берган.
Кравчук Украина мустақилликка эришган 1991 йилда хавф сезган-сезмагани ҳақидаги саволга шундай жавоб берган.
“Менга таҳдид солган реал хавфни сезмаганман. Бироқ ҳозир хавф эмас, балки қандайдир таҳдидни ҳис қиламан. Мен ҳаттоки уни тушунтира олмайман. Мана уйқуга кетаман ва ёнимдаги тумбочкада ҳамиша тўппончам туради. Ҳар доим. Мен бунга кўникиб қолганман. Агар уни тумбочка ичидан олиб, ёнимга қўймаган бўлсам, ухлай олмайман. Биламан, кимдир нимадир қилишни истаса, бу тўппонча менинг қўлимда нима ҳам қила оларди? Бироқ у мени тинчлантиради”, деб айтган собиқ президент.
Кравчукнинг таъкидлашича, 1991 йилда унга суиқасд қилинган.
“Бундай суиқасдлардан бири Харковда бўлган: менга бир киши пичоқ билан ташланган, бироқ менинг Паливода исмли қўриқчим ўзини қалқон қилган. Эркак унинг кўкрагига пичоқ билан урган, бироқ тансоқчимнинг ички чўнтагида тўппончаси бўлгани сабабли у тирик қолган”, деб эслаб ўтган ўтмиш воқеаларни Кравчук.
“5 миллионлик армия, минглаб ядровий жанговар каллаклар, миллионлик бошқа куч тузилмалари, милиция, комсомол бўлган собиқ иттифоқнинг тўхтатиши ҳақидаги ҳужжатни имзолаш осон иш бўлмаган”, деб қўшимча қилган собиқ президент.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024