Жаҳон | 15:06 / 28.08.2019
14597
1 дақиқада ўқилади
Россия Саудия Арабистонида “Калашников” автоматлари ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи
Россия Саудия Арабистонида АК-103 автоматларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бўйича шартнома имзолашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат директори Дмитрий Шугаев маълум қилди.
"Ҳозирда Саудия Арабистонига “Калашников” автоматлари етказиб бериш бўйича шартномалар амалга оширилмоқда. Бу ерда АК-103 ишлаб чиқаришга етиб борамиз", - деди у.
2017 йил октябрда "Рособоронэкспорт" ва Саудия ҳарбий-саноат компанияси ўртасида ҳарбий маҳсулотлар харид қилиш ва уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тўғрисида меморандум ҳамда Саудия Арабистонида АК-103 автоматлари ва турли патронларни лицензион ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома имзоланганди.