Ўзбекистондаги ғор дунёнинг энг чуқур ғорларидан бири сифатида эътироф этилиши мумкин
Ўзбекистондаги ғор дунёнинг энг чуқур ғорларидан бири сифатида эътироф этилиши мумкин. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Урал спелеологлар уюшмасининг Россия географик жамиятининг қўллаб-қувватлаши остидаги Сурхондарё вилояти Чўли Баир тоғли массивидаги спелеологик экспедицияси сенсацион натижа билан якунланди.
В.Логинов раҳбарлиги остидаги А.Вишневский номидаги ғорда (ЧБ-15) ўтган 20 кунлик экспедиция давомида “-1284 метр”лик чуқурликка эришилган. Ғорнинг узунлиги 15 километрни ташкил қилган. Чўли Баирдаги ушбу ғор сув босган галереядан бошланиб, 20 метрлик қудуқ билан тугайди.
Топографик съемка шуни кўрсатдики, ғор бугунги кунда Ўзбекистондаги ва умуман Марказий Осиёдаги энг чуқур ғор ҳисобланган, 1415 м амплитудага етган Бой-Булоққа жуда яқин келди.
Бу икки ғорнинг бирлашуви феноменал чуқурлик – 2 километрдан ортиқни қайд этади ва бу уни А.Веревкин (2212м) ҳамда Крубер (2197м) ғорларидан кейин дунёнинг учинчи энг чуқур ғорига айлантиради.
Назарий жиҳатдан массивнинг салоҳияти юқорида янги ғорларнинг аниқланиши ҳамда уларнинг бир улкан тизимга айланиши ҳисобига чуқурлиги жиҳатидан жаҳон рекордини ўрнатиш имконини яратади.
Ғорлардаги тадқиқотлар 2020 йилда давом эттирилади.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
16:30 / 04.11.2024
15 та пирамида сиғади – дунёдаги энг катта ғор ҳақида нималар маълум?
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024