Жамият | 14:01 / 02.09.2019
13156
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда 52 ёшли аёл ўзаро жанжал оқибатида вафот этди

Иллюстратив фото

2019 йил 30 август куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги касалхонадан тушган хабарга кўра, “Истиқлол” МФЙда яшаган 52 ёшли Э.К. исмли аёл уйидан қорин қисмида жароҳатлари билан касалхонага олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 27 август куни соат 21:00ларда Э.К. уйида бирга яшовчи таниши, 40 ёшли Ҳ.Х. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Ҳ.Х. Э.К.га пичоқ билан жароҳат етказганлиги, Э.К. олган жароҳатлари билан шу кунга қадар ҳеч қаерга мурожаат қилмаганлиги аниқланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид