Фан-техника | 23:47 / 05.09.2019
9830
1 дақиқада ўқилади

Apple ўғирланган iPhone’ларни яроқсиз ҳолга келтирди

Iphone кўплаб фойдаланувчилар учун орзудаги смартфон бўлиб, уни ўғирлашдан ҳеч қандай маъно йўқ. Буни эса Apple дўконидан 300 минг доллардан кўпроқ суммага смартфонларни ўмарган ўғрилар исботлашди. 

Ubergizmo порталининг хабар қилишича, бу воқеа Австралиянинг Перт шаҳрида юз берган. iPhone’ларни ўғрилашга куч ва вақт сарфлаган ўғрилар, кўринишича, Apple’да кескин хавфсизлик чоралари мавжудлигидан бехабар бўлганлар.

Ўғрилик содир этилгани маълум бўлиши биланоқ компания ўғирланган қурилмаларни блоклаган ва уларни яроқсиз ҳолга келтирган. Ўмарилган гаджетларни энди фақат эҳтиёт қисмларга сотиш мумкин, бироқ бу бир неча маротаба арзонга айланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, фойдаланувчилар смартфонларни қора бозорда сотиб олиб, яроқсиз қурилмани харид қилиш хавфи остида қоладилар. Чунки қурилманинг аввалги эгаси уни интернет орқали блоклаб қўйиши мумкин.

 

Мавзуга оид