Ўзбекистон | 15:10 / 05.09.2019
38384
2 дақиқада ўқилади

Қандай ҳолларда Ўзбекистон фуқаролиги йўқотилиши мумкин?

Фото: KUN.UZ

Қонунчиликка кўра, айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатма билан чиқди.

Ушбу ҳолатлар сирасига қуйидагилар киради:

шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида; 

агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса; 

агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса; 

агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса; 

агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса. 

Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида 30 кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади.

Бундан олдин, 1150 киши Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши мумкин экани, уларнинг рўйхати эълон қилингани хабар берилганди.

Мавзуга оид