Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея БМТдан ўз ходимлари сонини қисқартиришни сўради
Пхеньян БМТга мактуб жўнатиб, унда Шимолий Кореядаги ходимлари сонини қисқартиришни сўради. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
Унинг айтишича, БМТнинг Шимолий Кореядаги жорий амалиётлари муайян самара келтирди ва улар фаолиятининг амалдаги даражада сақланиб қолиниши ҳаётий зарурдир.
Аввалроқ БМТнинг Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Томаса Охеа Кинтана ўз докладида 11 млн шимолий кореялик, яъни Шимолий Корея аҳолисининг 43,4 фоизи тўйиб овқат емасликдан азият чекишини маълум қилган. Унинг маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг озиқ-овқат хавфсизлиги хавотирли паст даражада жойлашган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025