Жамият | 16:07 / 07.09.2019
5395
1 дақиқада ўқилади

7 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 28 ёшда!

1991 йил 7 сентябрь куни Мустақиллигимизнинг шодиёнасига яна бир тантана уланиб кетганди. Бу Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ташкил этилишидир. 

Биз бугун 28 ёшдамиз!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки юртимизнинг барқарор ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган банклардан биридир. 28 йиллик давр ичида Банк ўзининг ислоҳотларини амалга оширишида авваломбор, банк ўз ходимларининг фидокорона хизматларини эътироф этади. Йиллар оша бизнинг ҳамкорларимиз ва мижозларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Биз бу натижаларимиз билан фахрланамиз. Жамоамиз доимо халқимизнинг фаровон ҳаёти ва уларнинг манфаати йўлида хизмат қилишга тайёрдир.

Ҳурматли банк ходимлари, ҳамкорларимиз ва мижозларимиз, Сизларни 28 йиллик байрамингиз билан табриклаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

Мавзуга оид