Жаҳон | 21:29 / 07.09.2019
9480
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Россия қамоқхоналаридаги қрим татарларини Украинага қайтармоқчи эканлигини айтди

Қрим татар фаолларини Россиядаги маҳбусликдан қутқариш Украина-Россия алмашув музокараларининг иккинчи босқичи бўлади, деди Украина президенти Владимир Зеленский.

"Бу иккинчи босқич бўлади деб ўйлайман. Иккинчи босқичда ишлаймиз. У ердаги барча одамларимизни қайтарамиз. Озод қиламиз, чунки Қримда бизникилар кўп", - деди у.

Зеленскийнинг фикрича, бу тез орада амалга ошади.

"Биз бир йил, икки ёки уч йил ҳақида гапирмаяпмиз. Биз буни жуда тез амалга оширишни истаймиз. Биз буни орзу қилмоқдамиз ва ишлаймиз", - деди у.

7 сентябрь куни Украина ва Россия ўртасида "35 га 35" шаклида маҳбуслар алмашилди.  

Мавзуга оид