Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ипак қурти боқиш жараёни аҳоли хонадонларидан қачон чиқарилади?
Бугун, 9 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда мутасаддилар Ўзбекистон Президентининг “Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва моҳияти юзасидан маълумот бериб, ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришган.

Тадбир давомида тут ипак қурти боқиш жараёни қачон аҳоли хонадонларидан олиб чиқиб кетилиши ва махсус қуртхоналарга ўтказилиши борасида савол билан мурожаат қилинди.
« Албатта, сиз айтганингиздек, махсус қуртхоналар керак. Сабаби, махсус қуртхоналар қанчалик кўпайса, пилла ҳажми ҳам шунча кўпаяди (ипак қурти аҳоли хонадонларида боқилганда турли омиллар ҳисобига кўпроқ йўқотилади, таҳ.). Аммо бундай махсус қуртхоналар тут плантацияларининг ёнида қурилади ва улар 5-10 қутига мўлжалланган бўлади.
Лекин бу дегани хонадонларда ипак қурти боқиш мажбурий амалга оширилаяпти, деган маънони бермайди. Аҳоли моддий мафаатдорлик туфайли ҳам қурт боқади.
Бунинг ўрнига аҳоли хонадонларида ҳам тежамкор технологияларни кўпроқ жорий қилишни фойдалироқ деб ҳисоблаймиз. Масалан, авваллари жуда катта ҳажмдаги майдонда кам миқдордаги пилла қурти боқиларди. Ҳозир, ипак қурти боқишда замонавий технологиялари мавжуд, улар ёрдамида кичик майдонларда ҳам кўп миқдорда ипак қурти боқиш мумкин.

Тўғрисини айтиш керак, ипак қурти боқиш жараёнини юз фоизга аҳоли хонадонларидан олиб чиқиб кетишни иложи йўқ», -дея Ипакчилик илмий тадқиқот институти директори ўринбосари Сайфиддин Валиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:15 / 06.05.2025
“Бунинг гашти бор”: уйида ипак қурти боқаётган оқбўйралик оила
17:42 / 17.08.2023
Баҳром Шарипов қўмита раҳбарлигидан кетди
15:24 / 19.05.2023
Майда қуртдан бетакрор пиллагача — ипак қурти қандай боқилади?
11:08 / 09.04.2023