Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти адвокатларига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб кўп йиллар прокуратура органларида фаолият юритган, сўнгги 20 йил давомида «Боғишамол» адвокатлар ҳайъати раҳбари вазифасида ишлаб келган Тоҳир Қодиров тайинланди.
Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Содиқов тўпланганларни Тоҳир Қодиров бошқарма раиси сифатида тасдиқланганлиги ҳақидаги буйруқ билан таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Шуҳрат Узоқов йиғилишда сўзга чиқиб, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг янги раҳбари ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориб, аҳолининг ҳуқуқий ҳимояси йўлида адвокатлар корпусини жипслаштиришига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025