Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда дунёдаги энг қадимий ДНК топилди
Грузиялик олимлар ва уларнинг хорижий ҳамкасбларининг кўп йиллик биомолекуляр тадқиқоти ҳайвон қолдиқларидан олинган дунёдаги энг қадимий ДНК Грузиянинг жанубида, Тбилисидан 90 км узоқликдаги қадимги Дманиси шаҳрида топилганини тасдиқлади.
Грузия миллий музейи хабарида қадимги шаҳарда топилган каркидоннинг тиш эмалидан 1,77 млн йиллик муҳим генетик маълумот олингани маълум қилинган.

“Бу ҳайвонлар қолдиқларидан олинган дунёдаги энг қадимий ДНКдир. У бунгача Канаданинг Укон оролида топилган отдан олинган 700 минг йиллик ДНКдан миллион йилга қадимийроқдир”, дейилган хабарда.
Олимларнинг айтишича, “бу топилма қадимий биомолекуляр тадқиқотлардаги кашфиётдир”. У бугунгача мумкин бўлгандан кўра анча эрта даврларнинг эволюцион суратини тиклашга ҳамда ҳайвонлар ва инсонларнинг аждодлари тарихини ўрганишга имкон беради.
Дманиси қўҳна шаҳар бўлиб, унинг ҳудудида археологик қазилмалар 1930-йиллардан бошланган. У ерда турли давлатлар археологлари иш олиб боради.
Мавзуга оид
18:26 / 16.05.2025
Олимлар оғир бемор чақалоқ ҳаётини ДНК таҳрири орқали сақлаб қолди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
23:10 / 26.10.2024