Жаҳон | 20:20 / 15.09.2019
4905
1 дақиқада ўқилади

Саудия Aramco заводига ҳужум нефть экспортига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди

Саудия Арабистонидаги йирик нефтни қайта ишлаш заводи Saudi Aramco’га уюштирилган дронлар ҳужуми мамлакатнинг нефть экспортига таъсир қилмайди. Бу ҳақда мамлакат телевидениесида ўқиб эшиттирилган ҳукумат баёнотида айтилди. 

«Бу ҳужум сабаб мамлакат экспорти камайиб ёки тўхтаб қолмайди. Saudi Aramco бундан кейин содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатга тайёр бўлиш чораларини кўрмоқда», дейилади баёнотда.

Олдинроқ дронлар ҳужуми сабаб Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдул Азиз бин Салмон мамлакатнинг нефть қазиб олиш ҳажми 50 фоизга қисқарганини айтганди. 13 сентябрдан 14 сентябрга ўтар кечаси Саудиянинг икки йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ёрдамига ҳужум қилинган, Ямандаги ҳусийчилар ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.

Акбайкедаги заводда кўплаб хорижлик мутахассислар фаолият юритиши сабаб Ғарб нашрлари бу ҳужумга жиддий қарашга ундамоқда.

Мавзуга оид