Жаҳон | 21:53 / 18.09.2019
7699
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда электрон сигаретларга тақиқ жорий этилди

Ҳиндистонда электрон сигаретларга нисбатан тақиқ киритилди, деб хабар берди The Guardian газетаси.

Тақиқ электрон сигаретларни ишлаб чиқариш, импорт, экспорт қилиш, сотиш ва сақлашга нисбатан жорий этилди. Шунингдек, уларни реклама қилиш ҳам тақиқланади.

Мазкур қарор электрон сигарет чекувчилар ўпка касаллигидан вафот этаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг қабул қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Ҳиндистон анъанавий тамаки маҳсулотлари истеъмоли бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Бу мамлакатда электрон сигаретлар у қадар оммалашмаган.

Мавзуга оид