Ўзбекистон | 16:01 / 19.09.2019
19521
1 дақиқада ўқилади

Туризм қўмитаси раҳбариятида янги тайинлов амалга оширилди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’га қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Улуғбек Аъзамов

Улуғбек Аъзамов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. У 2002 йилда Буюк Британиянинг Суррей университетини “Халқаро туризм менежменти ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Улуғбек Аъзамов Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келган.

Мавзуга оид