Ўзбекистон | 09:04 / 20.09.2019
38649
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳарбийларга қўшимча таътил бериладиган бўлди

Фото: KUN.UZ

2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ–4447-сонли қарори қабул қилинди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, низомнинг «Таътиллар» бобига контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳар йилги навбатдаги таътилларига қўшимча тарзда, хизмат йилларининг календарь ҳисобига кўра:

10 (ўн) йиллик ҳарбий хизматдан сўнг – давомийлиги 5 (беш) суткалик;

15 (ўн беш) йиллик ҳарбий хизматдан сўнг – давомийлиги 10 (ўн) суткалик;

20 (йигирма) йиллик ва ундан кўп ҳарбий хизматдан сўнг – давомийлиги 15 (ўн беш) суткалик қўшимча таътил берилиши тартиби жорий этилди.

Бундан олдин, ҳарбий хизматни ўташнинг янгиланган тартиби тасдиқлангани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид