Сурхондарёда «Очиқ жануб» бизнес форуми бошланди
Термизда «Очиқ жануб» халқаро бизнес форум бошланди. Иккинчи марта ўтказилаётган ушбу форумда 20 мамлакатдан 170 дан ортиқ инвестор ва корхоналар қатнашмоқда. Ўтган йил ўтказилган биринчи «Очиқ жануб» форумида қишлоқ хўжалик, қурилиш ва текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш бўйича умумий ҳажми 351 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 47 та инвестицион, шунингдек умумий ҳажми 214 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 44 ташқи савдо шартномалари имзоланган.
2018/19 йиллар давомида ушбу форум доирасида имзоланган шартномалар орқали Сурхондарё вилоятида 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Жорий йилги бизнес форумида иштирокчилар сони янада ошгани ҳисобига шартномалар миқдори ҳам кўпайиши кутилмоқда.
Термизда бўлиб турган Kun.uz мухбири бизнес форумда қатнашмоқда. Қуйида бизнес форум доирасида ташкил қилинган кўргазмадан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024